Карантин талаблари ва чекловлар юзасидан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар
Йиғилишда сектор раҳбарлари жаҳондаги пандемия билан боғлиқ мураккаб вазият, мамлакатимизда коронавирус пандемиясини тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан эълон қилинган янги вақтинчалик чекловлар хусусида маълумот бердилар.
Жамоат жойлари, бозорлар, жамоат транспортида карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, бу борада оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ва тарқатма материаллар ёрдамида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларига клиник шифокорлар ва патронаж хизмати ҳамширалари ёрдамида фуқароларни соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенг жалб қилиш, гигиена қоидалари ва карантин тартибларини тушунтириш ишларини ташкил этиш вазифаси топширилди.