КЕЛАЖАК АВЛОД УЧУН ҲАРБИЙ ҚИСМ ЭШИКЛАРИ ОЧИҚ
Ёшлар келажагимиз пойдевори, туганмас бойлигимиздир. Уларни келгусида Ватанга содиқ хизмат қилувчи, она юрт истиқболи учун курашган Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби аждодларга хос фарзанд этиб тарбиялаш олий мақсадимиздир. Ватанпарварлик ғояларини ўзида мужассам этган вазифани амалга ошириш учун Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисмларидан бирида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ўқувчи ёшларни ўз даргоҳида қабул қилган муассасада ҳарбийлар ҳаёти яқиндан таништирилди. Болажонлар кўзларида ҳаяжон ҳамда катта қизиқиш билан бугунги куннинг энг замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларини томоша қилиб, тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Ҳарбий хизматчилар ўқувчиларни қизиқтирган барча саволларга бирма-бир, содда ва уларга тушунарли тарзда жавоб бердилар.