“Кик-боксинг” спорт тури бўйича "Бухоро вилояти очиқ биринчилиги" мусобақаси ташкил этилди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган Спорт мажмуасида, республикамизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 10-15 ёшгача бўлган 100 га яқин ўсмир ёшлар ўртасида “Кик-боксинг” спорт тури бўйича "Бухоро вилояти очиқ биринчилиги" мусобақаси ташкил этилди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган Спорт мажмуасида, республикамизнинг Бухоро,Сурхондарё, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган 10-15 ёшгача бўлган 100 га яқин ўсмир ёшлар ўртасида “Кик-боксинг” спорт тури бўйича "Бухоро вилояти очиқ биринчилиги" мусобақаси ташкил этилди.
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси Қоракўл тумани бўлими ҳамда вилоят Кик-боксинг федерацияси ҳамкорлигида кик-боксинг спорт тури бўйича "Бухоро вилояти очиқ биринчилиги" мусобақаси ташкил этилди.
Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлган тадбир якунида, ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ҳамда уларнинг мураббийлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.