КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА МЕНДИРМАН ЎША
Оила жамиятнинг асосий бўғини. Ўсиб келаётган авлоднинг жамиятда ўрнини топишида, уларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришда, ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлашда ота-оналарнинг шахсий намунаси муҳим ахамият касб этади.
Жорий йилнинг 9 январь куни Андижон шаҳрида Миллий гвардия бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида “Энг яхши спортчи оила” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 9 та жамоа 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Қизиқарли ва дўстона рухда бўлиб ўтган ушбу тадбир ёшлар қалбини қувончга тўлдирди. Тадбир якунида турли (“Тезкор оила”, “Чаққон она ва эпчил қиз”, “Мерган ота”, “Шижоатли ва кучли ўғил” каби) номинациялар бўйича барча иштирокчилар қимматбаҳо совға, медал ва дипломлар билан тақдирландилар.