АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯНГИ ЙИЛ САВДО ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, амалий ёрдам кўрсатиш, Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ташкиллаштириш мақсадида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада Янги йил дастурхонига зарур бўлган 28 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси бўлиб ўтди.Шунингдек, Миллий гвардия Наманган вилоятида ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркаси бўлиб ўтди.
Қайд этиш керакки, ҳарбий хизматчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган ушбу арзонлаштирилган ярмаркаларда деҳқон, фермер ва боғбон хўжаликлари дала майдонларида етиштирилган сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда тақдим этилди. Савдо расталарида картошка, пиёз, сабзи, сабзавотлар, мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти, балиқ, тухум, гуруч, асал, турли мевалар ва консерва каби маҳсулотларнинг барчаси мужассам эди.