Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Спортнинг "Универсал жанг" тури бўйича "Ўзбекистон кубоги"ни Миллий гвардия терма жамоаси қўлга киритди

Жорий йилнинг 19-24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Универсал жанг спорт тури бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусоба 3 йўналишда: пичоқ улоқтириш, лайт (кураш) ва классик (жанг олиб бориш) йўналишларида ўтказилди.
"Ўзбекистон кубоги" мусобақаларида республикамизнинг барча вилоятларидан 500 дан ортиқ спортчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳарбий хизматчи ва ходимлари иштирок этди.
Мусобақанинг пичоқ улоқтириш йўналишда Миллий гвардиядан жами 16 нафар спортчилар, яъни аёллар терма жамоаси 3, 5, 7 метр масофада ва эркаклар терма жамоаси 5, 7, 9 метр масофаларда бўлиб ўтган баҳсларда иштирок этди.
Лайт (кураш) ва классик (жанг олиб бориш) йўналишларда Миллий гвардиядан жами 53 нафар спортчилар иштирок этди. Жумладан, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, +78 кг. вазн тоифаларида, эркаклар ўртасида эса 55, 60, 65, 70, 75, 80, 85, 90, 95, +95 кг вазн тоифаларида қизғин беллашувлар бўлиб ўтди.
Мусобақа якунида пичоқ улоқтириш йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
1-ўрин – Миллий гвардия терма жамоаси (6та олтин, 6та кумуш
ва 3та бронза медаллари билан);
2-ўрин – Давлат хавфсизлик терма жамоаси;
3-ўрин – Мудофаа вазирлиги терма жамоаси;
4-ўрин – Президент давлат хавфсизлик хизмати терма жамоаси.

Лайт ва классик йўналишлари бўйича ҳам 1-ўринга  Миллий гвардия терма жамоаси (12та олтин, 2та кумуш
ва 10та бронза медаллар) сазовор бўлди.
2-ўрин – Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари терма жамоаси (6та олтин, 10та кумуш ва 7та бронза медаллар);
3-ўрин – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терма жамоаси
(7та кумуш ва 3та бронза медаллар);
4-ўрин – Президент давлат хавфсизлик хизмати терма жамоаси
(2та олтин, 1та кумуш ва 6та бронза медаллар).

Ғолиб ва совриндор спортчилар медаль ва дипломлар билан, терма жамоалар эса кубоклар билан тақдирланди.

Text to speech