Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник Б. Ташматов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида Ёшлар куни муносабати билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда ёшларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги фаол иштирокини кенгайтириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида Миллий гвардия ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
20 Август 2026
22