Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Урганч шаҳридаги Оилавий болалар уйида тарбия топаётган ва ҳозирда Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Болалар гемотологияси марказида даволанаётган 17 ёшли Зафарбекни ҳолидан хабар олиш учун Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев ушбу марказга ташриф буюрди.

Урганчлик устозлар Нураддин Шарифбоевич ва Нилуфар Ахмеджоновналарнинг орзулари доим юксак бўлган. Улар турмуш қурган кундан бошлаб, Меҳрибонлик уйидаги болаларни оиласи бағрига олишга келишиб олишган. 2021 йил ноябрь ойида Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг тубдан янгиланган тизими жорий этилганидан сўнг, улар ниҳоят ўз мақсадларини амалга оширишга муваффақ бўлиб, уч қиз ва тўққиз ўғилнинг бахтли ота-онасига айланди.
Нураддин Шарифбоевич ва Нилуфар Ахмеджоновна болаларни “ўзимизники” ва “асраб олинган” деб ажратмасдан “бизнинг фарзандларимиз” деб атайди.
Аммо яқинда аҳил оиланинг бошига мусибат тушди: 17 ёшли Зафарбек оғир хасталикка чалинганлиги маълум бўлди. Хавотирга тушган ота-она ёрдам сўраб Миллий гвардияга мурожаат қилди. Шундан сўнг, Зафарбек Тошкентга олиб келиниб, энг яхши ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларидан бири – Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказига даволаниш учун жойлаштирилди. Миллий гвардия Тиббиёт бошқармаси бошлиғи полковник Умарбек Юсупов ва Марказий амбулатория бошлиғи катта лейтенант Шаҳноза Мирсогатовалар ҳар куни ўсмирнинг ҳолидан хабар олишди.Шифокорлар даволаниш жараёни, қандай дори-дармонлар кераклиги билан танишиб, Миллий гвардия қўмондонига маълумот бериб боришди. Ҳарбий хизматчилар ҳам бугунги синовли кунларда ўғли учун ёрдам ва ғамхўрлик сўраб турган Зафарбекнинг ота-онасига маънан ҳамда амалий ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашмоқда.
Куни кеча Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Джураев Зафарбекдан хабар олиш ва тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашиш учун марказга ташриф буюрди. Суҳбат чоғида қўмондон Зафарбекдан тузалиб чиққанидан сўнг олдига қўйган мақсад ва режалари ҳақида сўради. Ўсмирнинг Ватанга хизмат қилиш мақсади борлигини эшитган генерал бош кийимини ечди ва “Мен сени доимо қўллаб-қувватлайман, ишончим комилки,сен албатта генерал бўласан!” деб унинг бошига кийдирди. Шунингдек, у Зафарбекнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб, ҳар қандай вазиятда ҳам жасорат ва ўз кучига бўлган ишончини йўқотмаслигини маслаҳат берди. Хайрлашув чоғида дори-дармон ва барча зарур нарсалар билан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Марказ директори Абдулла Абдиҳакимов ва болакайга масъул шифокор даволаниш жараёни, керакли дори-дармонлар ҳақида маълумот берди. Миллий гвардия тиббиёт хизмати бошлиқларига Марказ тиббиёт ходимлари билан доимий алоқада бўлиб туриш, боланинг аҳволи, қандай дори-дармонлар зарурлиги ҳақида хабардор қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech