Конья 2021: Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов олтин медални қўлга киритди!

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасида хизмат қилаётган сафдошимиз, юнон-рум курашчиси Жалгасбай Бердимуратов Ислом бирдамлик ўйинларида муносиб иштирок этиб, эронлик рақиби Рамин Солтанмуродни 11:2 ҳисобида мағлуб этди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан Жалгасбай Бердимуратовни ғалаба билан самимий табриклаб, хизмати ва мусобақаларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Text to speech