Зукколар беллашуви Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишланди
Амир Темур таваллудининг 688 йиллигига бағишланган “Тарихий нигоҳ” интеллектуал беллашуви А. Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтди.
Соҳибқирон яшаб, ҳукмронлик қилган тарихий даврнинг мутаҳассиси унвонини қўлга киритиш учун Самарқанд вилоятидаги Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари кураш олиб бордилар.
Интеллектуал беллашув 5 босқичдан иборат бўлиб, унда тарих, мантиқ, аналитик ва мавҳум фикрлаш, ижодкорлик, шунингдек, нутқ ва хотира бўйича билимлар синовдан ўтказилди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар ғолибларни эсдалик совғалари билан тақдирлашди.