Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Конституциямизнинг 30 йиллиги арафасида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг тантанали очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонининг сўзлаган нутқи

Аввало барчангизни яқинлашиб келаётган қутлуғ сана, мамлакатимиз тараққиётининг ҳуқуқий пойдевори бўлган Конституциямизнинг 30 йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Дарҳақиқат Бош Қомусимизнинг 13-моддасида белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати, ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Бу эса Янги Ўзбекистон учун инсонпарварлик ва халқ фаровонлиги ҳамма нарсадан устун эканлигини ифодалайди.

Ушбу айём арафасида Миллий гвардия Маънавият
ва маърифат марказининг тантанали очилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно ва мазмун мужассамдир.

 Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириқлари асосида охирги икки йилда Миллий гвардия тизимида ёшлар билан ишлашнинг самарали механизмлари жорий этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳурматли Президентимиз ташаббуслари асосида ёшлар билан тизимли ишлашда янги амалиёт бўлган маҳалла “Ёшлар етакчиси” лавозимларига
36 нафар Миллий гвардия ходимлари тайинланди.

Шунингдек, Миллий гвардия ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ёшлар билан ишлашга масъул бўлган ўринбосар лавозимлари, Марказий девонда “Ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси” ташкил этилди.

Охирги икки йил мобайнида Миллий гвардия тизимида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва 5 муҳим ташаббус лойиҳаси доирасида маҳалла ва таълим муассасаларида жами 20 мингдан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, унда 1,5 миллиондан ортиқ ёшлар (шундан 200 мингдан ортиқ уюшмаган ёшлар) иштирок этди.

Миллий гвардия томонидан ёшлар орасида спортни оммалаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, сўнгги икки йилда 950 та қўшимча спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Тошкент шаҳри ёшлари билан тизимли ишлар амалга оширилиб, пойтахтимизнинг 579 та маҳалласида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими асосида “Тошкент тажрибаси” яратилди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ҳамкор вазирлик ва ташкилот вакилларидан иборат бўлган штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда ҳам мазкур тадбирлар жадаллик билан амалга оширилиб, унинг кўлами кундан кунга ортиб бормоқда.

Ҳурматли маросим қатнашчилари!

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимизнинг топшириқлари асосида ўтган йилдан бошлаб Республикамиздаги мавжуд Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари Миллий гвардияга бириктирилиши натижасида бугунги кунга келиб 21 та Меҳрибонлик муассасалари фаолияти тугатилиб ва уларнинг таркибидан 2225 нафар тарбияланувчилар чиқарилди.

Уларнинг 582 нафари оила ва яқин қариндошларига қайтарилди, 469 нафари васийлик ва патронатга берилди,
739 нафари Оилавий болалар уйларига, 336 нафари таълим муассасаларига ва 99 нафари мустақил ҳаётга қадам қўйдилар.

Бугунги кунда 134 та Оилавий болалар уйларида 841 нафар меҳрга муҳтож болалар оилага яқин бўлган шароитда тарбия олмоқда.

Ёшларнинг барча қатлами, шу жумладан, ижтимоий ҳимояга ва меҳрга муҳтож ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам Миллий гвардиянинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолади.

 Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Бугун фойдаланишга топширилаётган Миллий гвардия маънавият ва маърифат маркази Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 7 февралда қабул қилинган ПҚ-4163-сонли Қарорларига асосан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда мамлакатимиз ёшларининг маънавий-маърифий савиясини оширишга кўмаклашиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур мажмуада бевосита гувоҳи бўлаётганимиз 600 ўринли маросимлар зали, 7 та фан ва 2 та рақс тўгараги хоналари, спорт секциялари учун 3 та очиқ стадион ва тренажер заллари, электрон кутубхона ва хизмат хоналари замонавий дизайнерлик талаблари асосида барпо этилди.

Яна бир янгиликни айтиб ўтишим лозимки, ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан Марказнинг очиқ футбол майдончалари олдида ёпиқ спорт мажмуасини қуриш режалаштирилган бўлиб, мазкур мажмуа ҳам ёшларимиз ва яқин атрофда яшовчи аҳоли учун доимий хизмат қилади.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ma’naviyat-markazi.uz интернет сайти ишга туширилди.

Мажмуа қошида Миллий гвардия “Болалар психологияси маркази” ташкил этилиб, бу ерда тажрибали психологлар томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим
ва қаровсиз қолган, имконияти чекланган болалар, Меҳрибонлик уйларининг собиқ ва ҳозирги тарбияланувчилари, хусусан,
14, 22, 30-сонли Меҳрибонлик уйлари, Тошкент шаҳри  ва Тошкент вилоятидаги Оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, патронатга олинган болалар
ва уларнинг ота-оналарига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, марказнинг биринчи қаватида “Ёшлар инновацион маскани” барпо этилиб, ушбу масканда ёшларимиз учун аэромоделлаштириш, IT дастурлаш, робототехника бўйича тўгараклар фаолият юритиб келмоқда. Келгусида бу каби фан, техникавий, амалий ва бадиий-ҳаваскорлик тўгараклари сони ва сифати ошириб борилади.

Барча меҳмонлар ва қизиқувчиларни байрам тадбиридан сўнг мазкур марказлар фаолияти билан яқиндан танишишни тавсия этаман.

Ҳурматли маросим қатнашчилари!

Шуни алоҳида таъкидлашим ўринлики, марказга туташган ҳудудда ҳукуматимиз ва Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан 200 ўринга мўлжалланган мусиқа мактабининг янгидан қурилгани ҳамда 5-умумтаълим мактабининг замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилгани Марказ кўркига кўрк қўшиб, фаолиятининг самарадорлигига хизмат қилади.

Ишончим комилки, ушбу марказ Миллий гвардия ва бошқа вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда нафақат Тошкент шаҳри, балки Тошкент вилояти ёшларини ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва баркамол инсон этиб тарбиялашга хизмат қилади ва ёшларимизнинг севимли масканига айланади.

Фурсатдан фойдаланиб, мана шундай замонавий муҳташам бинонинг бунёд этилишига ҳисса қўшган уста ва қурувчиларга хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлигига Миллий гвардия қўмондонлиги номидан миннатдорчилик билдираман.

Барчангизни яна бир Конституциянинг 30 йиллик байрами билан самимий табриклаб, сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, юртимизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.

ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР! АЗИЗ МЕҲМОНЛАР!

Энди эътиборингизни Марказда фаолият юритаётган бадиий ҳаваскорлик тўгараклари аъзолари иштирокида саҳналаштирилган концерт дастурига қаратишингизни сўрайман.

Концерт жараёнида ҳарбий хизматчи ва ишчи ходимларимиз ҳамда меҳмонларни тақдирлаш режалаштирилган.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун ушбу тадбирга ташриф буюриб хурсандчилигимизга шерик бўлганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлиси, Ёшлар ишлари Агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва туман ҳокимликлари, вазирлик ва хизматлар вакилларига ҳамда эл суйган санъаткорларга чуқур миннатдорчилик билдираман.

Шу билан бирга бугун мукофот оладиганларни олдиндан табриклаб, уларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилайман.

 

Text to speech