Ўз O'z Ру En

Кўпкари - мардлар баҳси

Айни кунларда от спортига бўлган қизиқиш ва эътибор кундан кунга ортмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб ҳарбий спортчилар ва ҳаваскор чавандозлар иштирокида улоқ-кўпкари мусобақаси давомий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан Чортоқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли "Гулшан" ўйингоҳида уюшмаган ёшлар ҳамда аҳоли ўртасида улоқ кўпкари мусобақаси ташкил этилди.

Беллашув давомида спортчиларимиз яхши тайёргарлик ва юқори маҳоратга эга эканликларини амалда намоён этдилар.

Миллатимизнинг азалий қадриятларини кенг тараннум этган мазкур мусобақа сўнггида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech