КЎПКАРИ - МАРДЛАР БАҲСИ
Мамлакатимиз бўйлаб от спортининг «Улоқ Кўпкари» , «Бешкураш» ҳамда «Поло» тури бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда ва бу аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 25 сентябрь куни Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси томонидан " Улоқ-кўпкари" мусобақаси ўтказилди.
Мазкур беллашувда 40 нафар чавандозлар, 77 нафар от ишқибозлари, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда 7 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этиб, ўз имкониятларини синаб кўришди.
Муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.