“Кроссфит” спорт тури бўйича Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи биринчилиги кубоги ташкил этилди
“Кроссфит” спорт тури бўйича Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи биринчилиги кубоги ташкил этилди
Миллий гвардия Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан тизимда хизмат олиб бораётган ходимларни “Кроссфит” спорт турига қизиқтириш, ушбу спорт турини ходимлар орасида оммалаштириш мақсадида илк бор Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи биринчилиги кубоги ташкил этилди.
Бухоро спорт мажмуасида ўтказилган мазкур мусобақа ходимларда катта қизиқиш уйғотиб, муросасиз баҳслар асосида ғолиблар аниқланди. Иштирокчилар вақтни тўхтатмаган ҳолда амалга оширилган бешта спорт тури бўйича мусобақа, 2 км масофага 12 кг оғирликдаги ҳимоя нимчасини кийган ҳолда югуриш, 70 кг оғирликдаги юк авто уловининг шиналарини 20 метр масофага улоқтириб бориш, 40 кг оғирликдаги тошни 20 маротаба кўтариб, шундан сўнг ушбу тошни кўтарган ҳолда 20 метр масофага махсус машқлар бажариб бориш, ушбу машқлар сўнгида эса ерга таянган холда қўлларни бир дақиқа вақт давомида тўхтовсиз букиб ёзиш шартларини ўз ичига олди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, кроссфит спорт тури бўйича мусобақаларнинг Миллий гвардия тизимида йўлга қўйилиши ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, соғломлаштириш ҳамда хизматдан ташқари бўш вақтларини тўғри ва мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилмоқда.
Муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра, шахсий ғолибликда биринчи ўрин сафдор Азам Ғаффоров, иккинчи ўрин сафдор Фаттоев Абдуфаттоҳ, учинчи ўрин сафдор Ортиқов Жаҳонгирларга насиб этган бўлса, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Қоракўл туман қўриқлаш бўлими, иккинчи ўринни Вобкент туман қўриқлаш бўлими, учинчи ўринни эса Ғиждувон туман қўриқлаш бўлими жамоалари эгаллашди.