Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛДАГИ БЎШ ВАҚТИ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ташаббуси билан Сирдарё вилоятида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларининг ёзги таътил вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бешта муҳим ташаббус доирасида маънавий-маърифий ва спорт мусобақалари ташкил этилди.
Тадбирлар давомида ёшлар ўқув-тарбия муассасасида фаолияти йўлга қўйилган китобхонлик, рассомчилик, дурадгорлик, спортнинг юнон-рум кураши, футбол тўгаракларида эгаллаган кўникмаларини намойиш этишди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Миллий гвардия спорт курашларига ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби томонидан курашнинг юнон-рим туридан Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндори мураббийлигида йўлга қўйилган тўгаракларда нафақат ўқув тарбия муассасасининг тарбияланувчилари балки ҳудуддаги ушбу спортга қизиқиши бўлган 15 дан зиёд ёшлар ҳам бепул шуғулланиб келишмоқда.
Шунингдек, масъул офицерлар ва бугунда ёшларга ўз интилишлари билан мотивация бераётган Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси, мотиватор, 1-гуруҳ ногирони Муродбек Жигитовлар иштирокида учрашув ҳам уюштирилди. Қизғин савол-жавобларга бой ўтган учрашув ўқувчиларда илиқ таассурот қолдирди.
Тадбир сўнгида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан қурол-яроғлар кўргазмаси ҳамда вилоят маданият бошқармаси вакиллари томонидан ёшлар учун концерт дастури намойиш этилди.

Text to speech