МАҲАЛЛАЛАРДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда “қизил” тоифали маҳаллаларга бириктирилган ҳарбий хизматчилар томонидан жойларда жиноятларнинг олдини олиш ҳамда хонадон, савдо шохобчалари ва бошқа объектларни видеокузатув воситалари билан жиҳозлаш бўйича фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Бу каби мақсадли тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказилиши маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар мулкини сақлаш ва ҳимоя қилишга кенг имконият яратмоқда.