"МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ"
Маҳаллаларда ёш авлод вакиллари билан манзилли ишлаш механизмини шакллантириш ҳамда уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ўтказилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбий хизматга бўлган иштиёқни ошириш, халқ ва армия якдиллигини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган кўргазмада ёшлар жанговар техника ва қуроллар билан яқиндан танишиб, ҳарбийларнинг шарафли вазифаларига оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Ҳарбийлар билан ўтган самимий суҳбат давомида эса ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.