Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Мактабга маст ҳолда қўлида болта билан келган фуқаро янги жорий қилинган қоровул ходими томонидан тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 4 март куни соат 15:40ларда Қорақалпоғистон Республикаси Тахткўпир тумани Даўир маҳалласида  жойлашган 4-сонли мактабда, янги жорий қилинган тизимда хизмат ўтаётган қоровул ходими томонидан мактабга маст ҳолда қўлида болта билан келган фуқаро тўхтатиб қолинди.

Ушбу фуқаро мактабнинг кириш жойида хизмат ўтаётган қоровул ходимининг бегоналарни мактаб ичкарисига киритмаслиги тўғрисидаги огоҳлантиришига ва талабларига бўйсинмасдан, курткаси ичидан болта чиқариб жанжал кўтариб турган бир пайтда “ташвиш” хабари асосида чақирилган ва етиб келган туман қўриқлаш ходимлари томонидан қўлга олинган.

Олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу фуқаро, Тахтакўпир туманида яшовчи 45 ёшли фуқаро С.Д. эканлиги, мазкур мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган турмуш ўртоғи Р.Б.ни кўришга келгани ва гаплашиб кетмоқчи эканлигини, қўлидаги болтани эса ўтин чопиш олдидан ўткирлатишга олиб чиққанлигини маълум қилган.

 Фуқаро С.Д. тезкор гуруҳ ходимлари томонидан туман Тиббиёт бўлимига олиб борилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги бўйича маълумоти олингандан сўнг, туман ИИБ профилактика инспектори билан бирга тегишли хужжатлар расмийлаштирилган ҳолда, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мастлик ҳолати бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига ётқизилган.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тахтакўпир тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech