МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
Жорий йилнинг 7 апрель куни Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва Учтепа тумани 44-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида Соҳибқирон А.Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ҳалқ артисти Теша Мўминов ёшларга ўз ижодий фаолияти давомида буюк саркарда Амир Темур ҳаётини чуқур ўрганганлиги ва бу унинг ҳаёт мазмунига айлангани тўғрисида гапириб берди. Тарихий жараёнлар ёшлар кўз ўнгида гавдаланар экан, болажонларнинг Ватанимиз тарихига қизиқиши янада ортди. Тадбир сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олдилар.