МАКТАБЛАРГА ТАРТИБ-ИНТИЗОМ ҚАЙТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 5-февраль куни бўлиб ўтган ижтимоий соҳадаги, айниқса таълим тизимидаги муаммолар, уларнинг истиқболлари бўйича селектор йиғилишида ИИВ ихтиёрида бўлган ҳудудлардаги икки минга яқин инспектор-психологларни фаолиятини юритиш Миллий гвардияга топширилди. Миллий гвардия қўмондонига юртимиздаги 1000 та мактабда давомодларни мувофиқлаштириш, инспектр-психологлар фаолиятини самарали юритиш вазифа сифатида белгилаб берилди.
Бу ислоҳотларга нисбатан “Қўрқаманки, таълимга куч ишлатар тузилмаларни жалб қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Ўқувчининг мактабга келмаслиги - жиноят эмас, терроризм эмас. Бу – муаммо” дея айрим ижтимоий тармоқ фаоллари – блоггерлар ўз саҳифаларида ёзмоқда. Масалан мана шундай фикрлардан бири “Jalilov qaydlari” номли телеграм каналида ёритилган.
Биринчидан, Миллий гвардия таълим жараёнларига: дарс бериш, таълим олиш, билим берилишига ҳеч қаерда аралашаётгани йўқ. Таълим олувчи ўқувчиларни, Ўзбекистон Республикаси Янги таҳрирдаги Конституциясининг 50-моддасида давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлаши, умумий ўрта таълим мажбурий эканлиги белгиланган. Мана шундай конституцион нормани амалга ошириш ва қонун билан берилган ваколатидан фойдаланган ҳолда Миллий гвардия ўқувчи ёшларни мактабларга таъминлаб бериши белгиланмоқда.
Бу борада “Тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари ва маҳалла фаоллари билан шуғулланиб, муаммоларни ечишга қаратилган аниқ чоралар кўрмоқди. Агар мактабнинг ичига бутун халқ, бутун жамоат билан кирмасак, натижа бўлмайди”, — деган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Иккинчидан, макатаб ва таълим тизини ислоҳ этиш Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳум устувор йўналишидир. Бугун биз таълимга, мактабга эътобор қаратмасак, машҳур немис ёзувчиси Гёте айтганидек, “Бугун мактаб қурмаган, унга эътибор қилмаган, сармояни таълимга сарфламаган давлат уша маблағни қомоқхоналар қурушга сарфлайди” деган иборасини келтирган бўлар эдик. Дарҳақиқат, таълимини, болаларининг мактабга қатнашини назорат қилмаган миллат эртага мактабга сабабсиз келмай юрган ёшлардан етишиб чиққан жуниятчи авлодни турмаларда боқишга мажбур бўлади.
ХХ аср бошларида Туркистон, Хива, Бухоро диёрида авж олган жадид мактаблари ташкил этиш ҳаракати, юртни истиқболга элтишда, мустақил диёрга айлантиришдаги энг оқил йўл эди. У пайтда мактабларга, болалар тахсилига имконият йўқ эди. Шуро истибдодидан яшириниб, турли хонадонларда, ҳужраларда замонавий мактаб тузишга ҳаракат қилган эди жадид боболаримиз. Улар мактаб даргоҳини муқаддас билиб, қайси ҳудудда мактаб ташкил қилинса, Фарғона водийсидан Тошкентга, Тошкентдан Бухородаги мактабга бориб бўлса ҳам фарзандларини хат-саводини чиқаришга интилган ва бунга ғайрат қилган эди. Кейинчалик бу мактаблардан ўзбек халқининг забардаст ёзувчи, шоирлари Ойбек, Ғофур Ғулом, Уйғун домла каби улуғ ёзувчи шоирлар, академиклар етишиб чиқди. Уларнинг ютуғи ва муваффақиятининг туб моҳияти жадид мактабида олинган билим ва устозларнинг ўгитига амал қилиш эди.
Машҳур жадид раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудий билимсизлик, илмсизлик, мактабга қатнамаслик ҳақида сўзлар экан, “Бизни хонавайрон, бачагирён ва беватану банди қилғон тарбиясизлик ва жаҳолатдир: беватанлик, дарбадарлик, асорати фақир ва зарурату хорликлар ҳаммаси илмсизлик ва бетарбияликнинг меваси ва натижасидир” деган эди.
Ёшлар қачон билимсиз ва бетарбия бўлади мактаб таълимини пухта олмаса, мактабга мунтазам келмаса устозлари ўгитларига қулоқ осмаса. Энди бизни эскича фикрда яшашга ҳаққимиз йўқ. Ёшлар орасида “мактабни каридорда” томомлаганман деган жумла янграр туради. Юртимизда таълимга яратилган шароитларга қарата ҳеч бир бола бу жумлага монанд бўлиши ва каридорларда қолиб кетиши мумкин эмас.
Бундан илгари ҳам турли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ва маъсул мутасадди вазирликларга мактаблардаги давомот, таълим сифати, ўқувчиларни давомотини текшириш вазифалари белгиланган эди. Лекин бу ҳаракатлар мактабдаги давомотни ўз ҳолига қайтара олмаган. Аксинча, йиллар давомида мактаб болаларининг жиноят содир этиши ошиб борган.
Миллий гвардиянинг вазифаси болалар ва ота-оналар билан мақсадли, шу жумладан, психологик иш олиб бориш, „оила — маҳалла — мактаб“ занжиридаги барча бўғинларнинг сай-ҳаракатларини бирлаштириш ва ниҳоят, болаларнинг ривожланиши ва тарбиясига ҳисса қўшадиган тадбирлар — от спорти, камондан отиш, психологларнинг маҳорат сабоқлари, ҳарбий техника кўргазмалари ва, умуман, Миллий гвардия фаол ўтказадиган ва тажриба орттирган барча нарсаларни ташкил этишдан иборат ҳисобланади.