Бугун республикамиз бўйлаб Миллий гвардиянинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида 2025/2026 ўқув йили учун ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар доирасидаги янги ўқув йилига старт берилди. Унда Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси, хусусан ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини юқори даражага кўтариш асосий мақсад қилиб олинган.