Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Маънавият ва маърифат ишлари аълочиси” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди

Пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий мемориал музейида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ишлар, кадрлар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов нутқ сўзлади. У ўз нутқида Миллий гвардия томонидан Давлатимиз Раҳбарининг “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” сўзлари дастурамал сифатида қабул қилиниб, тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларни спортчи ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигига урғу берди.
Шундан сўнг, қўмондон ўринбосари томонидан Қуролли Кучлар тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган ҳарбий хизматчилар ва фуқароларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Маънавият ва маърифат ишлари аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.
Шу билан бирга, армия ва халқ бирлигини таъминлашда фаол ҳамкорлик қилган давлат ташкилотлари вакиллари, хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари ҳам тадбирда муносиб тақдирланди.
Ишонамизки, буларнинг барчаси келгусида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, айниқса, ёшлар билан ўтказиладиган маънавий-маърифий ишлар самараси ва таъсирчанлигини оширишга ҳамда уларни юксак маънавиятли ватанпарвар ходим сифатида тарбиялашга хизмат қилади.

Text to speech