Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МАРД АСКАР – ЁШЛАРГА НАМУНА!

Жорий йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан "Мард аскар – ёшларга намуна!" шиори остида концерт дастури ташкиллаштирилди. 

Унда Миллий гвардия ҳарбийлари, Қўриқлаш хизматининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидаги бўлинмаларининг ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, "Бахт" мактаби тарбияланувчилари ҳамда бир гуруҳ фаол ёшлар иштирок этди. 

Тадбир аввалида, Миллий гвардия Қўмондони ўринбосари, Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник М.Ғаниев сўзга чиқиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг дам олиш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминлаш, ёшлар онгида Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида, соҳа ходимлари ташаббуси билан, ҳамкорликда турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Бу эса ёшларнинг маънан етук ва жисмонан бақувват бўлиб улғайишига, уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилаётганлиги айтиб ўтилди. Шундан сўнг, тадбир истеъдодли санъанкорлар ва болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ҳамда ИИВнинг ашула ва рақс ансамбли созанда, хонанда, раққосалари ва таниқли қизиқчи Аваз Охуннинг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирган концерт дастури якунида, бир гуруҳ фаол ёшларга, "Бахт" мактаби тарбияланувчиларига ҳамда хизмат ходимларининг фарзандларига бадиий китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

Text to speech