МАҚСАДИМИЗ ЁШЛАРНИ ЖИСМОНАН СОҒЛОМ БЎЛИБ ЕТИШИШЛАРИГА КЎМАКЛАШИШ
Маълумки, юртимизда ёшларни спортга кенг жалб қилиш борасида давлат ташкилотларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ташкиллаштирилаётган спорт тадбирлари ва фаолияти йўлга қўйилаётган спорт тўгараклари сўзимиз далилидир.
Вилоятнинг Қўштепа туманида жойлашган 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилаётган ўқув машғулотлари кўплаб мактаб ўқувчиларини бефарқ қолдирмади.
Шунингдек, Фарғона шаҳридаги мактабларда ташкил этилган миллий кураш ва дзюдо спорт секцияларида 100 га яқин ўқувчи ёшларга ҳарбий хизматчилар томонидан махсус ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни жисмоний чиниқишлари ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароитлар яратиш мақсадида Миллий гвардия худудий бўлинмалари томонидан самарали ишлар олиб борилмоқда.