Меҳр-саховат акцияси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда "Enter Engineering" компанияси ҳамкорлигида Республика ихтисослаштирилган Гематология илмий-амалий тиббиёт марказида малакали шифокорлар муолажаларидан шифо топаётган болалар учун хайрия тадбири уюштирилди.
Миллий гвардия ҳарбий оркестри ижросидаги куй-қўшиқлар ва фахрий қоровул бўлинмасининг саф чиқишлари болалар ва уларнинг ота-оналарига хуш кайфият бағишлади. Тақдим этилган совға-саломлардан болажонларнинг қалби бир олам қувончга тўлди.
Тадбир давомида мазкур тиббиёт марказининг замонавий кўринишдаги инновацион биноларини жиҳозлашга кўмаклашиш мақсадида ҳомийлар томонидан зарур маиший техникалар ва жиҳозлари тақдим қилинди.

Text to speech