Меҳрга ташна болажонлар оила муҳитига қайтарилмоқда
Ҳозирда республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар мутахассислари томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг ота-она ва яқин қариндошлари топилиб, улар билан олиб борилаётган тушунтириш ишлари самарасида меҳрга ташна болажонлар оила муҳитига қайтарилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлгнан ака-сингил Мансур ва Дилфуза Турсунбаеваларни онаси Зайда Реймова ўз бағрига қайтариб олган бўлса, ушбу муассасадан 15 ёшли Жадира Абдухоликовани Қораузак туманида яшовчи яқин қариндоши Тауекел Абдухоликов оила аъзоси сифатида қабул қилиб, ўз тарбиясига олди. Шунингдек, Қўқон шаҳридаги 12- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган Хасан ва Зухролар ҳам ўз онаси Матлюба Маматова бағрига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз янги тизим жорий қилингандан сўнг, шу кунга қадар республикамиз бўйлаб 119 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўз ота-оналари ҳамда яқин қариндошларига қайтарилди.