МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА “ФУНКЦИОНАЛ КЎП КУРАШ” БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 22- сентябрь куни Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда "Динамо" спорт бошқармаси ҳамкорлигида 29-сонли "Меҳрибонлик уйи" болалари иштирокида спортнинг янги жорий қилинган "функционал кўп кураш" тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Беллашув давомида тарбияланувчилар тўрт гуруҳга бўлиниб, тўртта шарт асосида баҳс олиб бордилар. Мусобақа якунига кўра ғолибликни қўлга киритган жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва китоблар жамланмаси топширилди.
Бу каби мақсадли тадбирлар спортнинг функционал кўп кураш турини ёшлар ўртасида оммалаштириб, спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.