МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган 15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари вилоят тиббиёт маркази малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан тарбияланувчи қизларни оилавий муҳитга тайёрлаш мақсадида “Оила муқаддас даргоҳ” мавзусида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбати ташкиллаштирилди.