МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ БИЛАН ФУНКЦИОНАЛ КУРАШ БЎЙИЧА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида илк маротаба спортнинг “ Функционал кураш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Тадбир аввалида, мусобақанинг юқори савияда ўтказилиши, хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этилиши масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.
Ёшлар ўртасида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини ошириш ҳамда спортни оммалаштириш ва тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган мазкур беллашув 2 босқичда бўлиб, унда 3 та жамоа иштирок этди.
Эстафета ҳамда куч ва чидамлилик машқлари шарти бўйича жамоалар ўзаро куч синашиб, ўз чаққонликларини намойиш этишди. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган мусобақа,тарбияланувчиларнинг бир мақсад йўлида бирлашиб, ҳаракат қилишига ва ўзаро дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашига замин яратди.
Мусобақа якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди