Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МЕҲРИБОНЛИК УЙИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Меҳрибонлик уйи ҳамда болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш, уларни замонавий инновацион технологиялар борасида ўқитиш, компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида, бугун, 06 сентябрь кунидан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этилган "Қўриқлаш сервис" ДУК ўқув синфларида, амалий ҳамда назарий ўқув машғулотлар йўлга қўйилди.
Мазкур машғулотларга дастлаб, 140 нафар тарбияланувчилар жалб этилди ва малакали мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.
Белгиланган режа асосида, дарслар "Шахсий компьютерларни йиғиш, таъмирлаш ва такомиллаштириш" ҳамда "Видеокузатув воситаларини ўрнатиш ва турли қўриқлаш сигнализация жиҳозларининг хусусиятлари" каби мавзуларда ўтказилмоқда.
Дастлабки, машғулотларда ёшлар Қўриқлаш бўлинмаларида яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан таништирилиб, қўриқлаш хизматининг афзалликлари борасида тегишли тушунчалар берилди.

Text to speech