“Мен Ғолиб Рун” — хотира, матонат ва ғалаба руҳи уйғунлашган мусобақа.
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтдаги Янги Ўзбекистон боғи ҳудудида “Мен Ғолиб Рун” югуриш мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур мусобақада гвардиячилар муносиб иштирок этиш билан бирга жамоат тартиби ҳамда спортчилар хавфсизлигини ишончли таъминлашди.