МЕН ВАКЦИНА ОЛДИМ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан коронавирус инфексиясига қарши курашиш бўйича ташкил этилган “Мен вакцина олдим” акцияси доирасида Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари ҳам фаол қатнашдилар.
Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Мен вакцина олдим» аксцияси бошланди.
Хусусан, акция доирасида Жамоат хавфсизлиги университети ҳам фаол иштирок этмоқда.
Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устун. Коронавирусдан қандай сақланиш ҳам ўзимизга боғлиқ. Шу сабаб саломатлик йўлида вакцина олайлик. Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг.
Сиз ҳам акцияда иштирок этинг!