"Менинг армиям - менинг фахрим" шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди
Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида "Менинг армиям - менинг фахрим" шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
Мазкур тадбирга 5000 нафардан ортиқ ёшлар жалб этилган бўлиб,акция доирасида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, ҳарбий оркестр ва эстрада хонандаларнинг концерт дастури, драма театри актёрларининг саҳна кўринишлари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлар намойиш этилди.