"Менинг армиям- менинг фахрим" шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
Куни кеча “Ёшлар ойлиги” доирасида Гулистон шаҳрида жойлашган 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида "Менинг армиям- менинг фахрим" шиори остида ёшлар акцияси ўтказилди.
Тадбирда сўз олганлар миллий армиямизнинг юрт тинчлиги, ватан осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлидаги ўрни ва аҳамияти, давлатимиз раҳбари томонидан соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақидаги муҳим фикрларини билдириб ўтишди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар, отлиқлар ва бошқа турдаги кўргазмалар ёшларнинг хотирасида унутилмас таассурот қолдириб, ҳарбий касбга бўлган қизиқишини янада оширди.