"Менинг армиям - менинг фахрим" шиори остидаги навбатдаги ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир, Когон шаҳар ҳокимлиги, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Бухоро вилояти ҳарбий гарнизони, Бухоро ҳарбий Прокуратураси ҳамда мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилиб, ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзларининг чиқишлари ҳамда бугунги кунда миллий армиямизда фойдаланилаётган энг замонавий қурол-аслаҳалар намойиши билан иштирок этишди.
Шу билан бирга, тадбир доирасида турли спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди.