Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Инсон ҳаёти учун хавфли бўлган пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосини олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Тошкент вилояти. Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда жорий йил 29 ноябрь куни Жиззах вилоятига қатновчи таксилар автотуруаргоҳида Чилонзор туманида истиқомат қилувчи К.Д. бошқарувидаги пойтахтимизнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқарога тегишли “Ласетти” русумли автомобиль салонида 5 қутида жами
41 млн. сўмлик пиротехника воситалари аниқланди. Шу куни, “Олмазор” метро бекати яқинидаги ҳудди шу автотураргоҳда, божхона ва Миллий гвардия ходимлари томонидан И.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомобиль салонида қиймати 48 млн. сўмлик турли хилдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Жиззах вилояти. Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан вилоятдаги ОТМлардан бирининг талабаси ноқонуний пиротехника савдоси билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. Ҳолислар иштирокида ўтказилган текширув чоғида
1 млн. сўмлик 550 дона (10 қутига жойлаштирилган) “Трения” номли пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Самарқанд вилояти. Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Самарқанд шаҳридаги 1-сонли оилавий поликлиника яқинида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган фуқаро А.Д. қўлга олинди. Ҳолислар иштирокида ўтказилган текширувда фуқаро А.Д.нинг ёнида ҳар бир қутисини 10 минг сўмдан пуллаган 2 блок “Трения” номли (ҳар бирида 10 қутидан), ҳар бири 35 минг сўмдан 5 та салют, ҳар бири 5 минг сўмдан “Соловей-разбойник” номли 4 та салют борлиги аниқланди.
Шунингдек, профилактика тадбирлари давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигидаги тадбирда Тайлоқ туманида истиқомат қилувчи 27 ёшли Р. И. ноқонуний пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳолислар иштирокида ўтказилган текширувда фуқарода жами 560 минг сўмлик бир неча турдаги пиротехника воситалари топилди.

Каттақўрғон шаҳрида эса Нарпай туманида истиқомат қилувчи фуқаро А. X. 20 блок “Трения” номли пиротехника воситаси ва 10 та “7 SHOTS” салютини сотиш вақтида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ. Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари, вилоят божхона бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-профилактика тадбирлари давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига алоқадор шахслар ушланди. Шахсига аниқлик киритилганда улар Данғара туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли Р.А. ва 29 ёшли Т.А. эканлиги маълум бўлди. Қўлга олинганлардан бирининг уйидан 85,9 млн. сўмлик турли хилдаги пиротехника воситалари сақланаётганлиги аниқланди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ. Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимларининг пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича ўтказилган ҳамкорликдаги профилактик тадбир давомида 19 ёшли фуқаро А.Н. хавфли "ўйинчоқлар" савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди. Ҳолислар иштирокида ўтказилган текширувда фуқаро ёнидан қиймати 1 050 000 сўм бўлган турли хил пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Фуқаро A.Н.нинг сўзларига кўра, мазкур пиротехника воситаларини Telegram мессенжеридаги канал орқали Навоий шаҳридан сотиб олган. Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахсни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Кармана туманида пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланган шахс масжид ёнида қўлга олинди. Ҳолислар иштирокида ўтказилган текширувда 17 ёшли Н.А.нинг ёнидан умумий қиймати 450 минг сўм бўлган жами 3 блок (ҳар бири 30 қутидан) “Корсар” номли пиротехника воситаси борлиги аниқланди. Фуқаро ота-онаси ҳузурида ушбу пиротехника воситасини Telegram мессенжеридаги каналда ўзига номаълум шахсдан сотиб олганини маълум қилди.

Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан Қизилтепа туманида истиқомат қилувчи 25 ёшли фуқаро Р.Б.да қиймати 2,9 млн. сўм бўлган турди хилдаги пиротехника воситалари мавжудлиги аниқланди.

Text to speech