Миллий гвардия ходимлари Сурхондарё вилоятидаги болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олди
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари Жарқўрғон туманида жойлашган вилоят болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида бўлиб, у ерда силга қарши даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олдилар. Бу жараёнда ўғил-қизларга кўтаринки кайфият улашиш, уларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида ватанпарварлик тадбири ҳам ташкил этилди. Болажонлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлиб, махсус жиҳозлар билан яқиндан танишдилар. Уюштирилган тадбир болажонларга олам-олам завқ бериб, уларнинг қалбида сақаланиб қоладиган унитилмас воқейликларга бой бўлди.