Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларни уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Миллий гвардия Марказий девони ҳамда ҳудудий бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсияномалар ва намунали хизмат қилган аскарларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов иштирок этиб, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг келгуси фаолиятида муваффақият тилади. Бу каби тадбирлар республиканинг барча ҳудудларидаги Миллий гвардия ҳарбий қисмларида ўтказилди.
Шу ўринда таъкидлашимиз керакки, Миллий гвардия тизимида хизмат олиб борган муддатли ҳарбий хизматчилар жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида хизмат ўташ билан бирга, жанговар ва маънавий – маърифий тайёргарлик машғулотлари бўйича билим олишиб, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияландилар.
Муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган 390 нафар ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига Миллий гвардия қўмондонлиги номидан ташаккурномалар юборилди.
Шунингдек, ҳарбий қисмларда жамоат тартибини сақлашга жалб этилган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш каби фидойи хизматлари қўмондон томонидан эътироф этилиб, эсдалик қўл соати билан рағбатлантирилди.
Хизматни намунали ўтаб, тест синовларидан муваффақиятли ўтган 1396 нафар муддатли ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсияномалар берилди.
Миллий гвардия тизимида кадрлар тайёрлаш масаласи ҳамда кадрлар резервини яратиш мақсадида контракт бўйича ҳарбий хизматга ва қўриқлаш хизматига ходим сифатида 2282 нафар муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий-касбий саралашдан ўтказилиб, 1483 нафари синовлардан муваффақиятли ўтдилар.
Ҳозирги кунда 150 нафарга яқин муддатли ҳарбий хизматчиларни келгусида Миллий гвардия тизимида контракт асосида хизмат ўташ учун олиб қолишни режалаштирилган.
Миллий гвардия тизимида хизматни ўтаб уйларига қайтарилаётган 3150 га яқин муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам келгусида фуқаролик жамиятида ўз ўрнини топиб, давлатимиз равнақи ва тараққиёти учун ўз ҳисcларини қўшадилар.
Миллий гвардия тизимида хизматни ўтаб қайтган барча муддатли ҳарбий хизматчилар доимо эътибор марказида бўлади ҳамда уларни келгусида ўқиш ва ишга жойлаштириш бўйича ёрдамлар амалга оширилади. Улар Тошкент темир йўл вокзалида хизматдошлари билан хайрлашиб, вилоятларига жўнаб кетишди.

Text to speech