Миллий Гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида "Қуролли Кучларда мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида Республика илмий-амалий конференция
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида "Қуролли Кучларда мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари" мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Қуролли Кучлар Академияси, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ҳарбий олий таълим муассасалари ва ўқув марказларидан мутахассислар иштирок этишиб, мавзу юзасидан илмий асослантирилган маърузалар қилишди.
Илмий-амалий конференция бугунги кунда ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларида ўқув-тарбиявий жараёни, ўқув машғулотларини ва жанговар бўлинмаларда жанговар тайёргарлик машғулотларини ўзига хос жиҳатлари, илғор давлатлар тажрибалари, камчилик ва ютуқлар ҳамда уни ташкиллаштиришдаги ёндашув ва муаммоларни таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилиши билан аҳамиятли ҳисобланади.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган анжуман сўнгида ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди ва конференция материаллари асосида ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланадиган бўлди.