Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди
Миллий Гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида мутахассисларни тайёрлаш курсларининг навбатдаги битирув ҳамда қасамёд маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўқув қурсини муваффақиятли тугатган битирувчиларга самимий тилаклар билдирилиб, келгусидаги масъулиятли хизматларида омад тилашди.
Ўқув марказида таҳсил олган жами 20 нафар Ҳарбийлаштирилган қоровуллик бўлинмалари ходимларига сертификатлар топширилди.