Миллий гвардия ходимлари томонидан хуқуқбузарлик содир этган шахс қўлга олинди
Яшнобод тумани Қўриқлаш бўлимига Авиасозлар кўчасидаги дўконларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушди.
Ходимлар томонидан воқеа жойида ҳолат ўрганилганда, дўкон орқа эшиги очиқлиги ва ичкарида маст холдаги номаълум шахс борлиги аниқланди.
Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда, у 31 ёшли фуқаро К.Р. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.