Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари ўртасида бўлиб ўтган "Dog biatlon" мусобақаси ғолиблари аниқланди

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мезбонлигида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси миқёсида “Дог биатлони" беллашув якунланди.
Мусобақа натижаларига кўра “Дог биатлони якка тартибда югуриш”, “300 метрли тўсиқлардан хизмат итлари билан ўтиш”, “Ғалабага бўлган кучли иродаси учун”, “Дог биатлони 3200 метр масофага якка тартибда югуриш”, “Дог биатлони эстафетаси” каби қатор номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.
1-ўринни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси 83721 ҳарбий қисм мутахассис кинологи III даражали сержант Сардор Нурматов;
2- ўринни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси 82318 ҳарбий қисм мутахассис кинологи кичик сержант Даврон Бўриев;
3-ўринни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси мутахассис кинологи кичик сержант Низомжон Норқўзиевлар қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Тақдирлаш маросимига ташриф буюрган Фарғона ҳамда Олтиариқ туманидаги ҳарбий ватанпарварлик синфи ўқувчилари ҳамда меҳмонлар учун мутахассис кинологлар томонидан тайёрланган ўзининг содиқ дўстлари иштирокидаги махсус кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Text to speech