Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан психотроп моддалар билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди
Жорий йилнинг 4 январь куни Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари белгиланган ҳудудда хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳудуддаги "Nexia"русумли автотранспорт воситаси шубҳа уйғотган. Белгиланган тартибда олиб борилган чора-тадбир натижасида машина ичида 27 ёшли фуқаро О.Х психотроп гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб турган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган. Транспорт воситасини кўздан кечириш давомида 25 дона целлофан пакетларда қадоқланган психотроп моддалар ва ушбу моддаларни вазнини ўлчаш учун электрон тарози шунингдек, уни истеъмол қилишга қўлланиладиган воситалар далилий ашё сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.