Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-декабрдаги ПҚ-40-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти "Фориш" дала-ўқув майдонида "Довюрак жангчи" фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди.
Мазкур синовларда Миллий гвардия тизимида шартнома асосида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар, энг эътиборлиси бу йил илк бора аёл ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этишди.
Унда ҳарбий хизматчиларнинг экстремал шароитларда турли жисмоний юкламаларга чидамлилиги ва рухий бардошлиги синовдан ўтказилди.