Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан пойтахтимизда патруль-пост хизмати ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходими Х. И. 5 август куни Қўйлиқ бозорида спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолатда скутерда бозор бўйлаб ҳаракатланаётган фуқарони тўхтатган.

Фуқаро эса патруль-пост хизмати ходимининг қонуний талабига агрессив муносабатда бўлиб, ёнида бўлган отвертка билан ҳуқуқ-тартибот ходимининг бел соҳасига уриб воқеа жойидан яширинган.

Қўйлиқ бозори ҳудудида жамоат тартибини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси воқеадан хабар топиб, дарҳол ушбу шахсни қўлга олиш чораларини кўрган.

Бир неча дақиқадан сўнг, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси гумонланувчи фуқарога етиб олиб, уни қўл жанги услуби билан қуролсизлантирган ҳолда қўлга олган ва Бектемир туманининг 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб бориб топширган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс Самарқанд вилоятида туғилган 47 ёшли фуқаро А. Р. эканлиги, илгари оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани ва 2016 йилда озодликка чиққанлиги маълум бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми ("Безорилик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Фуқаро A. Р. гумонланувчи сифатида процессуал тарзда ҳибсга олинган.

Жабрланган ходим ҳозирда шифохонада, шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.

Text to speech