Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “21-октябрь – Ўзбек тили байрами” кунига бағишланган тантанали  тадбир бўлиб ўтди

Қадим туркий тилимизни илк бор илмий асосда тадқиқ этган буюк аллома Маҳмуд Қошғарий форс тили малоҳат тили, араб тили фасохат тили, турк тили эса сиёсат ва ҳарб тили дея таъкидлаган. Дарҳақиқат, бугунги кунда туркий тиллар оиласига кирувчи ўзбек тили сиёсат ва ҳарб санъати, маданият ва илм-фан забонига айланиб бормоқда, ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграмоқда.

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, пойтахтимизда ҳам ушбу сана кенг нишонланмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида “21-октябрь – Ўзбек тили байрами” кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник С. Мамаюсупов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси М. Валиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳиддин Омон, “Ғунча” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Дилфуза Шомаликова, Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳамда “Қўриқлаш” бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий мусиқа академик лицейи, Темурбеклар мактаби ўқувчилари, Жамоат хавфсизлик университети курсантлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, она тили – миллатнинг руҳи, маънавий қиёфаси, ор-номуси, орзу-умидидир. Инсон дунёга келибдики, Ватани, Онаси, Оиласи қанчалик муқаддас бўлса, она тили ҳам шунчалик азиздир. Ҳаттоки, гўдак ҳам дунёни она тили орқали англайди. Усиз жамият ривожланмайди, тараққий топмайди. Она тили – миллатнинг бирлиги ва бирдамлигининг тимсолидир.

Тадбирнинг бадиий қисми эса йиғилганларга хуш кайфият улашди. Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ўқувчилари томонидан ўзбек тили ривожига ҳисса қўшган буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўриниши, Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа  академик лицейи ўқувчилари томонидан бадиий ва мусиқий чиқишлар тадбир қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди.

Тадбир сўнгида Миллий гвардия тизимидаги ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида ўтказилган “Энг яхши шоир ва адиб” кўрик танлови натижаларига кўра ғолиб ва совриндор деб топилганлар тақдирланди.

Жумладан, ушбу кўрик танловда фаол иштирок этганлиги учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Қўриқлаш” бўлими ходими, катта сержант Г. Назирова ташаккурнома билан тақдирланган бўлса, фахрли учинчи ўрин ва қимматбаҳо совға Миллий гвардия ҳарбий  қисм контракт бўйича ҳарбий хизматчиси, оддий аскар А. Умбаровга топширилди. Кўрик танловда иккинчи ўрин соҳиби Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, кичик сержант С. Соҳибов бўлди, танловнинг ғолиби деб эса, Жамоат хавфсизлиги университети курсанти Ф. Бахтиёров топилди ҳамда диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Text to speech