Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚОШИДАГИ БОЛАЛАР ПСИХОЛОГИЯСИ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ФОРУМ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази биносида бўлиб ўтган мазкур тадбир, Болалар психологияси Маркази мутахассислари томонидан ташкил этилди. "Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва вояга етмаган болалар ҳамда ўсмирлар ўртасида таълим, ривожланиш, ижтимоий мослашишда вужудга келган бузилишлар (хулқ оғишлари, руҳий жароҳат) сабаблари ва механизмларини аниқлаш ва олдини олиш" мавзусидаги илмий-амалий форум юқори даражада бўлиб ўтди.
Мазкур форумни Миллий гвардия қўмондони полковник С.Мамаюсупов кириш сўзи билан очиб берди.
Форум Мактабгача ва мактаб таълими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Ички ишлар вазирликлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси психологлар Ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда Олий мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили-ўринбосари-Бола ҳуқуқлари бўйича вакил(омбудсман) А.Юнусова, Ўзбекистон Республикаси Исроил давлати элчихонаси ходими Д.Фурман, "Psixosfera" психологик маркази директори С.Юлдашев, "Psiholog-ekspert" МЧЖ раҳбари С.Алиевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Анжуманга 300 дан ортиқ ўрта мактаб психологлари, 100 дан ортиқ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар, 100 дан ортиқ олий ва махсус таълим муассасалари психологлари, Миллий гвардия тизимидаги психолог-мутахассислар, Оила ва хотин-қизлар бўйича ҳамда Соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари, шунингдек маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари ташриф буюрдилар.
Тадбирнинг бадиий қисмида Болалар психологияси марказида фаолият олиб бораётган рақс тўгараги аъзолари томонидан хореографик композициялар намойиш этилиб барча иштирокчиларга юқори кайфият улашилди.
Албатта форумдан кўзланган яна бир мақсад ўзаро тажриба алмашув, янги ғоя, ташаббус ва аниқ таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилишдан иборатдир. Бу борада ҳам маълум натижага эришилди. Ҳамкор ташкилотлар билан меъморандум имзоланди.
Форум якунида фаол иштирок этган мутахассислар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech