Тизим фидойилари ҳурмат ва эҳтиром билан нафақага кузатилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ва Миллий гвардия тизимида узоқ йиллар давомида турли раҳбарлик лавозимларида сидқидилдан хизмат қилиб келган бир гуруҳ фидойи офицерлар тантанали равишда нафақага кузатилди.
Хусусан, полковник Илҳом Турғунов, полковник Зокирали Чиналиев, полковник Хондамир Раҳманов ва полковник Серик Хабибуллаевларнинг узоқ йиллик хизматлари алоҳида ёдга олиниб, уларнинг Ватанга садоқати, хизмат бурчига фидойилиги ва устоз-шогирт анъаналарига хос фазилатлари алоҳида эътироф этилиб, кўп йиллик самарали фаолиятлари ёш авлод учун ибрат экани таъкидланди.
Тадбир давомида нафақага кузатилаётган фахрий офицерларга чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик изҳор этилиб, Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан “Миллий гвардия фахрийси” кўкрак белгиси ва эсдалик совғалари топширилди.
Фахрийларимизга Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан мустаҳкам соғлиқ ва оилавий хотиржамлик тилаймиз! Келгусида мазмунли ҳаёт кечиришлари йўлида доимо омад ёр бўлсин!