Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЯНГИ ХОНАДОНЛАР ТОПШИРИЛДИ

Нукус шаҳрида жойлашган “Дарбент” маҳалласида замонавий лойиҳалар асосида қад кўтарган янги иморатлар шаҳар чиройига ўзгача кўриниш бахш этмоқда. Ушбу обод маҳалладаги кўп қаватли уйлардан ҳарбий хизматчи ва ходимларга ҳам ҳар томонлама қулай, жаҳон стандартларига мос хонадонларнинг калитлари топширилиши қувонарлидир.

Хусусан, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармасида хизмат қилиб келаётган 30 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларга янги қурилган 5 қаватли бинодан 2-3 хонали уйлар калити топширилди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистн Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Миллий гвардия қўмондонлиги ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ҳарбий хизматчиларга яратилиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, бунга жавобан юрт тинлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида уларнинг қасамёдига содиқ қолган ҳолда садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдирдилар.

Байрам тадбири санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.

 

Text to speech