Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти,  гвардиячиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини ўрганиш ва такомиллаштиришга қаратилган манзилли ишлар қўмондон томонидан давом эттирилмоқда.

Миллий гвардия бўлинмаларининг жанговар салоҳияти, гвардиячиларнинг жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган манзилли ишлар Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан давом эттирилмоқда.
Шу каби  навбатдаги  ўрганиш ишлари Фарғона вилоятидаги 82318 сонли ҳарбий қисмда олиб борилиб, ҳар қандай хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида махсус отрядларнинг жанговар ва махсус тайёргарлиги,  хусусан шаҳар шароитидаги ностандарт вазиятларда гвардиячиларнинг тўғри ва ишончли ҳаракатлари  кўздан кечирилди.
Тадбир давомида Миллий гвардия қўмондони томонидан дунё ва минтақамизда юз бераётган ижтимоий ва ҳарбий сиёсий вазиятлар таҳлил қилинган ҳолда қатор мисоллар келтирилиб, амалий машғулотларни ҳақиқий ҳолатга яқинлаштирилган шароитларда ҳамкор вазирликлар билан биргаликда олиб борилишини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, бўлинмаларнинг ўзига хос вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув тизимининг замонавий усуллари жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб борилишига оид вазифалар белгилаб берилди.
Тадбир сўнгида, Миллий гвардия қўмондони томонидан видео-селектор тарзидаги йиғилиш ўтказилиб, унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари, шунингдек таклиф қилинган соҳага оид масъул раҳбарлар ҳамда сержантлар таркиби иштирок этишди.
Унда ўтган олти ой якуни бўйича ўтказилган ҳайъат йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар ва уларнинг амалий  ижроси ҳамда қўмондонлик томонидан манзилли ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар вилоятлар кесимида таҳлилий ва танқидий муҳокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ижро муддатлари белгиланган ҳолда тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.

 

Text to speech